?>

Раҳбари муаззами инқилоб имом Хоманаӣ: Рафтори давлати нажодпарасти Амрикоро маҳкум ва аз ҳаракати мардум ҳимоят мекунем

Раҳбари муаззами инқилоб имом Хоманаӣ: Рафтори давлати нажодпарасти Амрикоро маҳкум ва аз ҳаракати мардум ҳимоят мекунем

Раҳбари муаззами инқилоби исломии Эрон таъкид карданд: Дар қазоёи кунунии Амрико ва ҳаракати зидди табъизи нижодӣ дар он, мавзеи қотеи мо ҷонибдорӣ аз мардум ва маҳкум кардани рафтори қасоватомези давлати нажодпарасти он кишвар аст.

ABNA24: Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж 2020 айёми муносибати билан қилган мурожаатларида, тажовузкор Америка ва сионистик режимга қарши ислом умматининг бирлигини, шунингдек “мазлум Фаластинга ёрдам бериш”, Яманнинг жабрланган халқига раҳм-шафқат қилиш ва дунёдаги мазлум мусулмонларнинг ташвишига ғамхўрлик қилишни таъкидлаш зимнида, шахсий манфаатлар учун сионистик режим билан дўст бўлган айрим исломий давлатларга ушбу таҳқирловчи ҳаракатлардан сақланиш тавсия қилинди. АҚШ-нинг минтақада ҳузур топиши ва Америкада юз бераётган воқеалар ҳақида эслатиб ўтдилар: Ғарбий Осиёда АҚШ-нинг ҳузур топиши минтақа халқларига зарар етказди ва биз мамлакатларнинг вайронага айланиши ва орқага қолишининг сабабини биламиз. АҚШ ва унинг ирқий камситиш учун олиб бораётган ҳаракатига бизнинг қатъий позициямиз халқни қўллаб-қувватлаш ва ирқчи ҳукуматнинг шафқатсизликларини қоралашдир,-деб таъкидладилар.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари мурожаатларининг матни бундан иборат:

بسم‌الله‌الرحمن‌الرحیم

والحمدلله رب العالمین و صلی الله علی محمد و آله الطاهرین و صحبه المنتجبین

و من تَبِعَهُم باِحسانٍ الی یوم الدین

Ҳар доим ислом дунёсининг қадр-қиммати, улуғворлиги ва қуллаб-яшнашини ҳис қилиш мавсуми бўлган Ҳаж мавсусими бу йил мўминларнинг хафагарчиликлари ва афсусланишлари билан тўғри келди. Қалблар Каъба ғурбатидан ғурбатни ҳис этади ва ажралганларнинг лабайки кўз ёшлари ва хўрсинишлари билан  азият чекмоқда.

Бу маҳрумлик иллоҳий ирода ва куч-қудрат билан узоқ давом этмайди. Аммо Ҳажнинг буюк неъматини қадрлаш сабоқи мангу қолиши керак ва бизни ғафлатда қолишдан халос қилиши даркор. Каъба ва Пайғамбаримиз (с) ва Аймаи Бақия алайҳим саломларнинг ҳар жиҳатдан кенг турли мўминлар гуруҳидаги мусулмон умматининг азамати ва қудратини рамзини бу йил ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳис қилиш ва уйлаш керак.  

Ҳаж –бу мислсиз фарздир; исломий фарзлар ўртасида энг асосий ва муҳим бурчдир. Худди диннинг барча муҳим шахсий ва ижтимоий, дунёвий, самовий, тарихий ва умумбашарий жиҳатлари унда уйғунлашган..

Унда маънавият бор, лекин яккаланмасдан ва яширинмасдан, бунда можаролар, тўҳмат ва ғазабланишдан узоқ ҳамжамиятлик мавжуд.  Бир томондан ибодатларнинг завқланиши, Худога чин дилдан муножот айтиш ва уни садоқат билан зикр этиш бўлса иккинчи томондан халқ ўртасидаги мулоқот ва унс олишдан иборатдир.

Ҳожи Масжидул-Ҳаромга улуғвор ва зафар билан кириб келганида, бир кўзи билан Иброҳим, Исмоил ва Ҳожар билан тарихни узоқ вақтдан бери боғлаб турадиган алоқа ва ислом садридаги аввалги мўминларга қараса, кундалик ҳаётига ишонадиган кўплаб одамлар ва уларнинг ҳар бири Хабалуллоҳга ҳамкорлик қилиш ва жамоавий зарба .бериш учун ёрдамчи бўлиши мумкин бўлган мўминларга бошқа кўзи билан қарайди

Ҳаж маросими ҳақида музоҳаза қилиш, зиёратчини диннинг инсоният учун бўлган кўплаб ғоялари, ормон ва орзуларининг аксарияти диндорларнинг хайрихоҳлиги ва ҳамкорлигисиз амалга ошмайди деган фикрга олиб келади. Ҳамкорлик ва ҳамдиллик пайдо бўлиши билан душманнинг фитна-найранглари бирон бир муаммо тўғдира олмайди.

Ҳаж айёми бу коррупция, зулм, мазлумларни ўлдириш, қотиллик ва талончиликнинг маркази бўлган зўравон қудрат ва мустамлакачиларга қарши қудратни намойиш этиш замонидир ва бугунги кунда исломий умматнинг гуруҳи ва жони уларнинг зулми ва жиноятларидан қонга ботган. Ҳаж умматнинг қаттиқ ва юмшоқ қобилиятларини намойиш этиш мавсимидир.     

Бу Ҳажнинг табиати, ҳажнинг руҳи ва ҳажнинг муҳим мақсадларидан саналади. Бу Имом Хомайний раҳматуллоҳи алайҳ Иброҳимий Ҳаж деб атаган уша Ҳаждир. Ва бу ўзларини икки зиёратгоғларнинг ходими деб атадиган Ҳаж амалдорлари чин дилдан итоат қилсалар ва АҚШ ҳукуматини рози қилиш ўрнига Худонинг иродасини танласалар, улар ислом дунёсидаги улкан муаммоларни ҳал қила олган бўлардилар.

Бугун ҳар доимгидек ва ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ислом умматининг зарурий манфаати биргаликда тажассум топган; бу ваҳдат душман ва таҳдидларга ягона бир куч-қудратни яратди. Ва тажовуз Американинг ва унинг вафодор ити сионистик режимга баланд овозда бақириб, кўкрагини зўравонликлар қаршисида қалқон қилиб шижоат билан ҳимоя қилган.  

Бу иллоҳий буйруқдир,ким шундай марҳамат этади:

Қуръони ҳаким исломий умматни أَشِدَّاءُ عَلَی الْکُفَّارِ رُحَمَاءُ بَیْنَهُمْ доирасида таништиради ва ундан

وَلَا تَرْکَنُوا إِلَی الَّذِینَ ظَلَمُوا،  وَلَن یَجْعَلَ اللَّهُ لِلْکَافِرِینَ عَلَی الْمُؤْمِنِینَ سَبِیلًا،  فَقَاتِلُوا أَئِمَّةَ الْکُفْرِ  و  لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّی وَعَدُوَّکُمْ أَوْلِیَاء  вазифасини талаб этади.

Ва душманни аниқлаши учун     لا یَنْهَاکُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِینَ لَمْ یُقَاتِلُوکُمْ فِی الدِّینِ وَلَمْ یُخْرِجُوکُم مِّن دِیَارِکُمْ. ҳукмини содир этади.

Тақдирни белгиловчи ва ўта муҳим бу амрларни ҳеч қачон мусулмонлар қадриятлар ва фикрий тизимимиздан ажратмасликлари ва унутмасликлари зарур.

Бугунги кунда ушбу асосий ўзгаришлар учун имконият ҳар қачонгидан ҳам раҳмдил ва уйчан миллат учун мавжуддир. Бугунги кунда исломий уйғониш ҳаракати шуни англатадиким, ёш ва билимли мўмин мусулмонлар ўзларининг маънавий бойликларига эътибор беришлари шубҳасиз ҳақиқатга айланган. Бугун бундан юз йил ва эллик йил олдин Ғарб цивилизациясининг энг кўзга кўрилган армуғонлари ҳисобланган либерализм ва коммунизм бутунлай йўқ бўлиб кетди ва уларнинг даволаб бўлмайдиган нуқсонлари аниқланди. Унга асосланган тизим қулайди, иккинчисига асосланган тизим эса чуқур инқирозда ва қураш арафасида.

Бугунги кунда нафақат уша бошидан шармандалик ва расвогарчилик билан пайдо бўлган Ғарб маданияти ва унинг сиёсий ва иқтисодий назарияси, яъни пулга асосланган демократияси ва синфий  капитализми ҳам ўзининг самарасизлигини ва коррупцияга ботиб кетганини намойиш этди.  

Бугун ислом дунёсида Ғарб маданияти ва маърифий иддаоларини кескинликларга юзмаюз этадиган шижоатли, ғурурли ва садоқатли мутахассислар оз эмас. Бугунги кунда бундан олдин либерализмни ғурур билан тарихнинг якуни деб таништирадиган Ғарб мутафаккирлари ўз иддаоларидан қайтиб, ўзларининг амалий ва илмий саргардонликларини эътироф этишмоқда.

Америка кўчаларига назар ташлаш, Америка халқига ўз давлат арбоблари томонидан қилинган муносабати, бу мамлакатда снфий масофанинг борлиги, ушбу давлатни бошқаришга сайланганларнинг хўрланиши ва ахмоқлиги, ундаги даҳшатли ирқий камситиш, жиноият содир этмаган одамнисовуқ қонлик билан йўловчилар олдида қийноққа солиб ўлдириш вазифасини бажарувчи золимнинг шафқатсизлиги Ғарб маданиятининг маънавий ва ижтимоий инқирозининг чуқурлигини ва унинг сиёсий ва иқтисодий фалсафасининг яроқсизлигини намоён этади.   

Американинг мазлум ва кучсиз халқларга қилган муносабати бу феъл-атвори ҳимоясиз қоратанли одамнинг буйнига оёғини қуйиб уни ўлимига сабаб бўлган полиция ходимининг кенгроқ нусхасидир.

Ғарбнинг бошқа давлатлари ҳам ҳар бири ўзининг имконига яраша ушбу фожеали вазъиятнинг намунаси ҳисобланади.

Иброҳий Ҳаж замонавий ушбу жоҳилият қаршисида ислом динининг шукўҳли ҳодисасидир. Исломга даъват этиш исломий жамият ҳаётинининг  рамзий намойишидир. Иллоҳиёт оқими атрофида доимий ҳаракатда диндорларнинг биргаликда яшаши бу олий белгидир; Можароларнинг олдини олиш, камситиш ва аристократик имтиёзларнинг олдини олиш, коррупция ва фасодликнинг олдини олиш зарурий шартдир; Мушриклардан нафратланиш ва шайтонга тош отиш, ўзидан паст бўлган инсонлар билан бирлашиш, камбағалларга ёрдам бериш иймон аҳлининг шиорларини замзама этиш ислом динининг муҳим вазифаларидан саналади.

Биз Эрон халқи Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) раҳбарлигида шундай бир шавқ ва завқ билан қадам қуйиб, мувафаққиятга эришдик.  Биз ўзимиз билган ва севган нарсаларимизни тўлиқ англай олдик деб иддао қилмаймиз, лекин биз узов йўлни босиб ўтдик ва кўплаб тўсиқларни олиб ташладик деб иддао қиламиз.

Биз барча мусулмон халқларни ўз биродаримиз деб биламиз ва ва оппозиция фронтига кирмаган ғайримусулмонларга меҳр ва адолат билан муносабатда бўламиз. Биз мусулмон жамоаатларнинг қуйғу ва изтиробларини ўзимизнинг азобимиз деб биламиз ва уни баратараф этишга ҳаракат қиламиз. Биз жабланган Фаластинга ёрдам бериш, Яманнинг ярадор танасига ҳамдардлик билдириш ва ҳамма жойда мазлум мусулмонларга ғамхўрлик қилишни доимий ташвишимиз деб биламиз.

Биз баъзи мусулмон мамлакатларининг раҳбарларига маслаҳат беришни бизнинг бурчимиз деб биламиз; Ҳукмдорлар ўзларининг биродари мусулмон биродарига таяниш ўрнига душманнинг қўлига паноҳ топиб, бир неча кунлик шахсий манфаати учун душманнинг зўравонлигига дош беришади ва ўз миллатининг қадр-қиммати ва мустақиллиги учун ким ошди савдосига тушишади. Золим ва ишғолгар сионист режимининг боқий қолишини қабул қилганлар улар билан яширинча ёки очиқчасига ҳамкорлик қилишади. Биз уларга маслаҳат берамиз ва бу хатти-ҳаракатларининг аччиқ оқибатлари ҳақида огоҳлантирамиз.   

Биз АҚШ-нинг Ғарбий Осиё минтақасида ҳузур топишини ушбу минтақа халқларига зарар етказиш ва мамлакатларнинг хавфсизлигини вайронагарчилик ва қулоқ бўлишини келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблаймиз. Америка ва унинг ирқпарастликка қарши хатти-ҳаракатига бизнинг қатъий позициямиз халқни қуллаб-қувватлаш ва ирқчи ҳукуматнининг шафқатсизликларини қоралашдир.

Сўзимнинг охирида, Ҳазрат Бақиятуллоҳ Арвоҳина фидоҳга салом ва саловот юбориб, Имом Хумайний (р.а) хотирасини эзозлайман, шаҳидларнинг пок руҳларига саломлар йўллайман ва Аллоҳ таолодан яқин келажакда ислом уммати учун хавфсиз, мақбул ва муборак Ҳаж қилишни ато этишини сўрайман.

Салом ва баракат ба шумо

Сайид Алии Хоманаӣ

Ҳафтум августи 1399

Ҳафтум Зилҳайҷа 1441

....................

342/ 300


Post your comments

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*